Ўзбекистон | 09:30 / 25.07.2019
13353
1 дақиқада ўқилади

Француз-итальян авиаконцерни Ўзбекистон бозорига кирмоқчи - Транспорт вазирлиги

Фото: Aviation Tribune

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида ATR француз-итальян авиаконцернининг Россия Федерацияси ва Марказий Осиёда савдолар бўйича вице-президенти Жером Габори бошчилигидаги делегация билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. 

Вазирлик хабарига кўра, чет эллик ҳамкорлар ATR компаниясининг маҳсулотлари тақдимотини ўтказди, хусусан ATR Aircraft компаниясининг маркетинг бўйича менежери Анджули Девилд ATR 72-600 минтақавий самолётининг техник параметрлари ва иқтисодий кўрсаткичлари борасида батафсил маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, ушбу турдаги ҳаво кемалари ёқилғи сарфлашда тежамкорлиги борасида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Музокаралар якунида ATR компанияси томонидан ташкил этилиши кўзда тутилаётган ҳамкорликнинг иқтисодий тафсилотлари, техник жиҳатлари, жумладан, учувчи таркиб ва техник ходимларни ўқитиш, шунингдек эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олган батафсил таклифлар тайёрланиши тўғрисида келишувга эришилди.