Бугун, 24 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддилари томонидан ташкил этилган тадбирда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, экспорт масалалари ва тизимдаги қатор муаммолар ўзаро муҳокама этилди.
Тадбирда бошқарув раиси ўринбосари Муродулла Бошманов табиий газ экспорти бўйича маълумот берди.

«Табиий газ экспорти ички истеъмолга таъсири бўляпти. «Лукойл» компаниясидаги қарздорлигимиз шунга сабаб бўлди. Аслида, бундай бўлиши керакмас. Ўтган йили баланс кўрсаткичларидаги айрим хатоликлар туфайли ушбу вазият юзага келди. «Лукойл»дан 146 АҚШ долларига газ олиб, 40 доллардан сотдик. Натижада биз зарар кўрдик. Бу хато бизники ва уни ўзимиз тўғирлашимиз керак. Аҳолининг газ истеъмолига таъсир ўтказмаслигимиз керак», - дея Бошмановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон табиий гази қайси давлатларга экспорт қилинаётгани маълум қилинди. Унга кўра, «Ўзтрансгаз» АЖ айни вақтда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитойга табиий газ етказиб бермоқда. Шу йилнинг бошидан экспорт кўрсаткичлари физик ҳажмда 6454,7 млн куб метрни ташкил этди. Йил якунида эса бу рақам 15 565,0 млн куб метрга етиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Reuters агентлиги шу йилнинг март ойида Ўзбекистон «Лукойл»дан 2018 йилда газ етказиб бергани учун 600 миллион долларга яқин қарз бўлиб қолгани ҳақида хабар берган эди.
Бу хабар ортидан, апрель ойи бошида Бахтиёр Анорқулов «Ўзтрансгаз» компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.
«Лукойл»нинг қазиб олиш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров қарздорлик маҳсулотни бўлишиб олиш тўғрисидаги келишувда қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлса ҳам, Ўзбекистон қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келганини маълум қилганди.
«Ўзбекнефтгаз» ўша вақтда ҳеч қандай изоҳ бермаган эди.
Май ойи бошида Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бошлиғи Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзбекнефтегаз»нинг «Лукойл»дан қарздорлиги бўйича















