«Арсенал» клуби ҳимоячи Вильям Салиба трансферини эълон қилди.
18 ёшли футболчи лондонликлар билан узоқ муддатли шартномани имзолади. Аммо кейинги мавсумни «Сент-Этьенн» клубида ижарада ўтказадиган бўлди.
Норасмий маълумотларга кўра, унинг трансфер қиймати 29 миллион еврони, шартномаси муддати 5 йилни ташкил қилди.
Ўтган мавсумда Салиба «Сент-Этьенн» таркибида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушган.















