XIX асрдан бери илк марта келаси йили Осиё харид қуввати бутун дунёникидан юқори бўлиши кутилмоқда, деб ёзади weforum. Бу Осиёнинг бадавлат бўлиб кетишини эмас, балки кўпроқ интеграция жараёнининг кучайиши билан баҳоланади.

Бироқ бу вақтинча нарса. Иқлим ўзгариши ва демографик инқироздан тортиб, технологик низолар-у тенгсизликларгача - дунё жуда кўп қийинчиликларга дуч келмоқда. Уларнинг ҳал қилиниши учун эса кўп томонлама ўйланган ечимлар зарур. Халқаро лидерлик хусусиятлари ва огоҳликдаги камчиликлар туфайли бошқарув тизимида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Аммо, шу вазиятда ҳам Осиё глобаллашув жараёнидан катта фойда кўрмоқда. У ҳатто дунёни қийнаётган муаммолардан куч олмоқда. Осиёнинг бахтига бу ердаги ўсиш жўшқин тарзда кечмоқда. Хилма-хилликка бой қитъа биргаликда ишлашга ва маълум ечимларни топишга эришмоқда.

Агар бу Осиё асри бўладиган бўлса, унга қитъаликлар ўз минтақаларида бирдамлик билан ишлаш орқали эришадилар.

Осиёдаги сезиларли ўсишга қарамай, бу ерлик миллатлар бир-биридан фарқ қилувчи география ва ҳатто мураккаб тарихга ҳам эга. Хайриятки, ҳамкорликдан умумий фойда кўриш эҳтимоли устун келаётгани ва ҳаракатлар турли тўсиқларни бартараф этишга, ҳудудий интеграцияни юзага чиқаришга ёрдам бермоқда.

Хитойнинг Ҳиндистон, Япония ва Жанубий Корея билан муваффақиятли келишувлари, шунингдек, Хитой-Япон-Корея Республикасининг уч томонлама саммити ҳам яхшиланишларнинг исботидир. Бундан ташқари, Жануби-шарқий Осиё миллатлари ассосиацияси (ASEAN), Осиё-Тинч океани иқтисоди корпорацияси (APEC) ва ШҲТ каби ташкилотларнинг ҳам сони ошмоқда.

Ҳозир Осиё кўп томонлама савдо либераллашувининг юраги бўлиб қолмоқда. АҚШ томонидан таъқиқланган Тинч океани транс ҳамкорлиги (TPP) осиёлик лидерлар томонидан давом эттирилиб, шу йил қайта иш бошлаш учун шай қилиб қўйилди.

Шунингдек, Ҳудудий мукаммал иқтисодий ҳамкорлик (RCEP) ташкилотида ҳам прогрессивлик қайд этилмоқда. Бу каби жонли бирлашмалар ривожланиш ва кўпроқ мижозларни жалб этишда давом этмоқда. Улар Осиёда қулай иқтисодий интеграция учун йўлак вазифасини ўтайди. Масалан, TPP келажакда - ривожланган иқтисод шароити учун стандартларни ўрнатса, RCEP ривожланаётган давлатларга эркин савдо муҳитида иштирокчи бўлиш имконини беради.

Бирлашган Осиё жамияти ривожланган, ривожланаётган давлатлар ва хилма-хил иқтисодий системаларни бир жойга йиғган. Бу ҳолат халқаро даражада ҳам кўпфикрлиликни таъминлашга ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун эса Осиёнинг турфа миллатли халқларига алоқадор ечимларни жаҳон миқёсида ҳам оммалаштириш зарур бўлади.