Ўзбекистон | 09:40 / 28.07.2019
24707
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июль кунги №ПҚ-4404 сонли қарори билан Умиджон Тўлқинович Исроилов Энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Энди у вазирнинг нефт ва газ масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Умиджон Исроилов бунгача «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ қўшма корхонаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.