Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий шаҳар ҳокимлиги 2014 йилда уйи бузилганларга товон пули тўлади. Бу муаммо Kun.uz’да ёритилганди
2018 йил 4 сентябрида Kun.uz сайтида «Навоийлик фуқароларга бузилган уйлари учун товон пули бериш рад этилмоқда, сабаби нимада?» сарлавҳали танқидий мақола чоп этилган эди.
Унда Навоий шаҳри Ғалаба шохкўчасининг «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари туфайли кенгайтирилиши муносабати билан 160дан ортиқ аҳоли уйлари давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олингани, бироқ атиги 17 фуқарога товон пули берилгани ҳолда, аҳолининг ёрдамга кўпроқ муҳтож бўлган вакилларига эътиборсизлик қилингани, ҳокимлик ва суд идоралари уларнинг арз-додларига қулоқ осмаётгани ҳақида сўз борганди.
Орадан бирмунча вақт ўтгач, 2018 йил 28 октябрида ушбу мавзудаги навбатдаги мақола эълон қилинди.
Бу сафар, вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Даврон Ҳусанов тақдим этган маълумотлар асосида, Навоий вилояти адлия бошқармаси Навоий шаҳар ҳокимлигини фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига бергани, бунда шаҳар прокуратураси билан ҳамкорлик қилингани билдирилган эди.
Ўтган муддат давомида Kun.uz мухбири мурожаатчилар ва вилоят Адлия бошқармаси билан алоқада бўлиб турди. Товон пулини олиш бўйича суд жараёни қандай кетаётганини кузатиб борди. 2019 йил март ойининг 20-кунида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судида судья А.Баҳромов раислигида бўлиб ўтган суднинг ҳал қилувчи қарори билан аризачи фуқароларга ер ажратиш, Навоий шаҳар ҳокимлигидан товон пули ва маънавий зарар ундириш белгиланди.



2019 йил 30 май – 1 июнь кунлари оралиғида суднинг ҳал қилув қарори бўйича ижро варақаси Навоий шаҳар Мажбурий ижро бюросига ўтказилган. Бизга мурожаат қилган фуқароларнинг маълум қилишларича, ҳал қилув қарори бўйича ижро ишлари олиб борилган ва 26 июль куни барча фуқароларга суд ҳал қилув қарорида белгиланган барча сумма тўлаб берилган.


Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026