Ўзбекистон | 16:55 / 30.07.2019
44870
2 дақиқада ўқилади

Жомбой туманига янги ҳоким тасдиқланди 

Ҳамза Тўйчиев / Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Бугун, 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Самарқанд вилояти ҳокимининг телеграм каналида хабар қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шу кунга қадар Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ҳамза Ҳакимович Тўйчиев Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Тўйчиев 1978 йил Каттақўрғон туманида туғилган. 2001 йил Самарқанд Қишлоқ хўжалик институтини, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини битирган.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказганди

Йиғилиш натижасига кўра, Жомбой туман ҳокими Умиджон Назаров ҳамда Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов қолган 3 сектор раҳбарлари билан бирга эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган. 

Мавзуга оид