Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қинғир режа қимматга тушди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона ходимлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сақланаётган товарлар ҳужжатларда кўрсатилган товарлар билан мутаносиблиги текширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Текширув жараёнида хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган контейнерларнинг биридаги 34 985 дона умумий қиймати 1,4 миллиард сўмлик “ўт ўчиргич мосламаси қисмлари”га кўрсатилган ташқи иқтисодий товар номенклатура кодлари нотўғри киритилгани аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда “Арк-булоқ” божхона постида хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.
Натижада, хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятларнинг бирини номига олиб келинган қурилиш товарларининг ҳужжатларда қиймати 761 941 АҚШ долларига кам кўрсатилгани фош этилди.
Шу тариқа қонунбузардан 2 миллиард сўм божхона тўловлари ундириладиган бўлди.
Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026