Ҳар бир давлат ўз қоидалари ва уларга амал қилинмаганда қўлланадиган жазо турларига эга.
Баъзида тартиб қилинган чекловлар ўзининг қатъий ва беўхшовлиги билан савол уйғотади. Аммо, муаммо моҳияти чуқур ўрганиб кўрилса, ушбу кескин чораларни оқловчи сабабларни ҳам учратишимиз мумкин.
1. Болаларнинг гўзаллик танловлари (Франция)

Францияда 16 ёшдан кичик болалар учун гўзаллик танловларини ташкиллаштиришни ман қилувчи қонун қабул қилинган. Эндиликда ҳеч қайси қизалоқ «Мини-мисс Франция» тожини қўлга кирита олмайди. Тақиқланган тадбирни ташкиллаштирганлик учун 2 йилгача озодликни чеклаш ва 30 минг еврогача бўлган жарима солиш кўзда тутилган.
«Келинглар, қизалоқларимизни кичик ёшларидан уларнинг ягона бебаҳо бойликлари фақатгина ташқи гўзалликлари эканлигига ишониб қолишларидан асраймиз», — деб таъкидлашган қонун ташаббускорлари.
2. Думалоқ аквариумлар (Италия)

Италиядаги Монца шаҳарчаси маъмурияти балиқлар учун мўлжалланган думалоқ аквариумларни тақиқлашди, худди шунга ўхшаш қонун кейинчалик Римда ҳам қабул қилинди. Гап шундаки, бу каби аквариумлар жуда зарарлидир: уларда фильтр учун жой йўқ ва кислород билан яхши таъминлаб беролмайди.
3. Чақмачақарлар (Филиппин ороллари)

Биналонан шаҳрида (Филиппин ороллари) миш-миш тарқатишни ман этувчи қонун ишлаб чиқилган. Шаҳар раҳбарияти фикрига кўра, ғийбатчилик ҳар хил можароларга сабаб бўлади, ёмон гап айтиш учун кетган вақтни эса яхши ишларга сарфлаш ҳам мумкин. Қоидани бузганлик учун 200 песодан (3,5 евро) бошланувчи жарима ва жамоат ишларига жалб этиш чораси қўлланади.
Эндиликда маҳаллий аҳоли ўз қўшнилари билан ғийбатлашишдан олдин ҳамёнлари бўшаб қолишини ва шаҳар кўчаларидаги тозаланувчи ерларни кўз олдиларига келтириб кўришади.
























