Жамият | 11:38 / 01.08.2019
4161
1 дақиқада ўқилади

Кумушни ноқонуний пуллаш насиб этмади

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида фуқаро Н.П. тўхтатилиб, унинг юклари кўздан кечирилганида, ушбу шахс тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 624,4 граммни ташкил этувчи, жами 130 дона кумуш тақинчоқларни юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид