Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 27 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги Қўшма қарор ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди.

20-27 июль кунлари давомида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова раислигида 10 та туманда йиғилишлар ўтказилди. Ўтказилган йиғилишларда 508 та маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, маҳалла раислари, тумандаги масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Ўтказилган йиғилишларга кўра, туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ҳамда туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этиладиган бўлди.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозирлари томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларни 23 та тоифа бўйича картотекаларни шакллантириш ва шу каби вазифалар белгилаб олинди.

23 та тоифа қуйидагилар:

1. Муқаддам судланганлар
2. Жиноят содир этганлар
3. Пробация ҳисобидагилар
4. Гиёҳвандлар
5. Спиртли ичимликка ружу қўйганлар
6. Тажовузкор руҳий касаллар
7. Жиноят содир этишга мойиллар
8. Узоқ муддатга чиқиб кетганлар
9. Узоқ муддатдан қайтганлар
10. Маънавий кўмакка муҳтожлар
11. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар
12. Одоб-ахлоқ доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
13. Оила муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
14. ИИБ ва таълим муассасалари ҳисобидаги қизлар