«Асака» банки MasterCard халқаро тўлов тизимининг ҳисоб-китоб банки мақомига эга бўлди
MasterCard компаниясининг Нью-Йоркдаги офисида «Асака» банки ва MasterCard вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ифода этувчи учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув чоғида келажакдаги режалар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинди. MasterCard компанияси вакиллари томонидан тўлов тизими бўйича энг замонавий ахборот технологиялари қўлланган ишланмалар намойиш этилди.
Учрашувнинг энг муҳим воқеаси «Асака» банки ва MasterCard ўртасида «Асака» банкининг мазкур тўлов тизими ҳисоб-китобини амалга оширишини кўзда тутувчи шартнома имзолангани бўлди. Бу шартнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларига MasterCard тизими орқали миллий валютада тўловлар амалга ошириш имкониятини беради.
Бугунги кунда «Асака» банки мамлакатда MasterCard тизими асосида эквайрингни йўлга қўйиш ҳамда тўлов карталарини эмиссия қилиш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди.
Мавзуга оид
19:07 / 27.10.2020
«Асака» банк: «Тошкент металлургия заводи» банкнинг йирик молиявий лойиҳаси
15:15 / 18.09.2020
«Асака» банк: Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 50 млн долларлик битим имзоланди
20:30 / 07.09.2020
«Асака» банк Бошқарув раиси ёш ходимлар билан онлайн учрашув ўтказди
09:00 / 13.08.2020