Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият вакилларига бир неча соат давом этган ҳарбий операциядан сўнг ҳукумат кучларига таслим бўлди.

У ўз қароргоҳи ҳудудидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолавҳаларга кўра, кучишлатар тузилмалари вакиллари Алмазбек Атамбоевни Қўй-Тошдан олиб чиқиб кетишган. 

Маълумот берилишича, йўллар ёпиқлиги боис Атамбоев Иссиқ-Ота райони орқали олиб кетилган.