Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда жайронларни отиб ўлдирган браконьерлар ҳайвонот дунёсига 100,3 млн сўм зарар етказган
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси
2019 йил 3 август куни Тахтакўпир тумани “Қўнғираткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида, Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро Х.Қ. ўзининг “ИЖ-58” русумли 12 калибрли 2 стволли ов милтиғи билан фуқаролар Д.М., А.Ж. ва М.Т. билан бирга “Уаз-469” русумли автомашинада ёритқич ускуналар билан фойдаланган ҳолда, ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китобига” киритилган сут эмизувчилар турига мансуб бўлган 3 дона жайронларни овлаб, отиб ўлдирган.
Бош прокуратура хабарига кўра, натижада мазкур шахслар «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ов ва балиқ овлаш қоидалари» талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига жами 100,3 млн сўм зарар етказишган.
Мазкур ҳолат бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга киритилган жайронларни отиб ўлдиргани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025