Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тижорат банкларида доллар курси кескин кўтарилди
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда тижорат банклари чет эл валютасини сотиб олиш курсини кескин кўтарди.
Хусусан, «Асакабанк»да долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш нархи 8900 сўмни ташкил этмоқда. «Алоқабанк» валюта айирбошлаш пунктларида долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш эса 8880 сўмга тенг.
«Ҳамкорбанк»да долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш - 8900 сўм.
«Капиталбанк» расмий веб-сайтида долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш нархи 8900 сўм экани кўрсатилган. Шу билан бирга, ушбу банкнинг мобил иловасида бир долларни 8900 сўмга сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 38,16 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8704,87 сўмга етган. Бу илк бор расмий курс 8700 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.
Мавзуга оид
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
22:51 / 22.12.2025
Инвесторлар 2026 йилда ҳам доллар курсининг пасайишини кутмоқда – ОАВ
16:02 / 05.12.2025
Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?
20:08 / 22.11.2025