ЮНЕСКО бутунжаҳон номоддий бойликлари рўйхатига киритилган Неаполь пиццаси, молекуляр ошхона овқатлари, янги таъмдаги шарбат ва яхна ичимликлар, миллий ва Европа таомлари – буларнинг ҳаммаси No Comment’да муҳайё. 

Тошкентда иш бошлаган No comment пиццерия-ресторани зиёрат туризми бўйича Ўзбекистонга ташриф буюраётган мусулмонлар сони ортиб бориши, маҳаллий аҳоли орасида ҳалол стандартларига мос таомларга талаб кўплигини инобатга олиб, катта танловни мижозларга таклиф қилади. 

«Бу ғоя шунчаки пайдо бўлмади: умумий овқатланиш соҳасида замонавий ва янгиликларга бой кафе-ресторанга талаб тинимсиз ўсиб бормоқда. Сўнгги йилларда аҳоли даромадлари ортиши билан овқатланиш масканлари сифатига талаб ошган, истеъмолчилар турли қулайликлар билан ноанъанавий таклифларни кутишмоқда»,— дейди No comment асосчиларидан бири.

No comment пиццерия-ресторанида Неаполь пиццаси Ўзбекистонга илк марта ташриф буюрган италиялик мутахассис Паола ва Рикардо томонидан тайёрланади. Пицца тайёрлашни санъат даражасига олиб чиққан итальян ошпазлари пицца тайёрлаш сирлари ҳақида бироз маълумот берди:

«Пицца айланма ёпиқ печда тайёрланиши керак. Унинг хамири қуруқ бўлмайди, шунингдек пицца тайёрлашда пичоқ ишлатилмайди. Намлик даражаси юқори бўлган хамир қўлда ёйилади ва унга қадимий рецептлар асосида ишлов берилади. Масаллиқларнинг деярли барчаси махсус ва қатъий сир сақланадиган рецептга асосан қўшилади. Бир сўз билан айтганда, ҳақиқий Неаполь пиццаси учун энди Италияга бориш шарт эмас. Сиз No Comment’га келинг», – дейди Рикардо.