Жамият | 12:18 / 12.08.2019
4686
2 дақиқада ўқилади

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖнинг суғурта портфели ишончли қайта суғурталовчилар ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилнинг 2 август куни тасдиқланган 4412-сонли Қарорида белгиланган йўналишлардан бири бўлган, тўлов қобилиятини яхшилаш ва мустаҳкамлаш йўналиши бўйича топшириқларни амалга оширишда Lloyds билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали компанияни жаҳон суғурта бозорига интеграциялашуви амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AЖ раҳбарияти ҳамда соҳа мутахассислари томонидан узоқ муддатли изланиш ва музокаралар олиб борилиши натижасида, бир қатор етакчи қайта суғурта компаниялари иштирокида облигатор қайта суғурта шартномалар имзоланишига эришилди.

Ушбу облигатор шартномаларда қайта суғурта йўналиши бўйича дунё рейтингида кучли бешталикка кирувчи SCOR, Lloyd’sнинг 80 та синдикатлари орасида олтиталикка кирувчи Canopius CNP 4444 (Буюк Британия) ва Польшанинг етакчи қайта суғурта компанияси ҳисобланган Polish Re компаниялари қайта суғурталовчилар сифатида иштирок этишмоқда.

Натижада, компаниянинг Lloyd’s синдикати билан тузилган облигатор шартномалари, Ўзбекистон суғурта бозори ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва компаниянинг мавжуд бўлган Ҳалқаро рейтингининг нуфузини ошишида янада ижобий таъсир кўрсатиши айни муддао бўлади.

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖнинг ушбу шартномаларни тузишидан асосий мақсади, аввало, компаниянинг тўлов қобилиятини сақлаш, ўз мижозларини ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлашдан иборатдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид