2019 йилнинг 11 август куни соат 14:05да Хива шаҳар “Сангар” МФЙ Элобод кўчасидаги 9, 11 ва 7-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 14:20да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:50да қуршаб олинган ва 15:22да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида 9-уйнинг 160 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ҳамда 11-уйнинг 40 кв.м. майдонда ва 7-уйнинг 20 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғинни қўшни уйларга тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.