Россия Премьер-лигасининг 5-турида «Ростов» «Крилья Советов»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида устун келди. Ғалаба голига 33-дақиқада Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.

Бу ғалаба билан ростовликлар мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилган бўлса, жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси тўпурарлар рўйхатида Артём Дзюба («Зенит») ва Александр Соболевга («Крилья Советов») етиб олди. Тўртала голини ҳам ўйиндан киритган Элдор битта голини пенальтидан урган рақибларидан олдинда бормоқда.

Шомуродов ўйиндан кейинги интервьюсида голини «Пахтакор-79» хотирасига бағишлаганини айтди.

«Менга барча голларим ёқади, айниқса, жамоам ғалаба қозонганда. Шунинг учун, «Крилья» дарвозасига урган голим ҳам аҳамиятли.

Гол урилган вазиятда Ионов ажойиб ҳаракат қилди – тўпни яхши узатди. Хорик Байрамян тўпни менга ўтказиб юборди, мен эса оёғимни қўйишга улгурдим. Мен учун гол уриш жуда муҳим. Мен ҳужумчиман, гол уриш – менинг ишим.

Голни «Пахтакор-79» хотирасига бағишлайман», – дея Элдорнинг сўзларини келтирди «Матч ТВ». 

Image
Фото: Чемпионат.com

Россия чемпионатининг янги мавсуми кашфиётларидан бири сифатида кўрилаётган 24 ёшли ҳужумчига эндиликда «Галатасарой» ҳам бефарқ эмаслиги маълум бўлди.

Футбол шарҳловчиси Нобель Арустамяннинг хабар беришича, Истанбул клуби скаутлари «Ростов»-«Крилья Советов» ўйини пайтида мезбонлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва РПЛда порлаётган бошқа бир кашфиёт – «Крилья Советов» ҳужумчиси Александр Соболевни кузатишган.

«Ҳамкасбларим эфир пайтида Ростовга Туркиядан скаутлар келганини айтишди, аммо айнан қайси футболчиларни кузатгани келишганини аниқлаб беришмади. Қўшимча қиламан, «Галатасарой» скаутлари Соболев ва Шомуродовни кузатишган. Аммо турклар ҳозир ўзбекистонлик ҳужумчини сотиб олишолмайди, чунки Элдорнинг нархи жуда қиммат. «Ростов» ҳужумчисини сотмоқчи эмас», – деб