Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бунёдкор» клуби «Бунёдкор» стадионига қайтмоқда
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 14 август куни «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди, деб хабар беради «Бунёдкор» клуби сайти.
Эрматов даставвал «Бунёдкор» стадионининг чимини кўздан кечирди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни мутахассислар билан муҳокама қилди. Шундан сўнг, «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, тегишли кўрсатмалар берди.
Эрматовнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Яъни «Бунёдкор» клуби яна «Бунёдкор» стадионига қайтадиган бўлди. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
Қўшимча қилиш жоизки, 2018 йил июнь ойида «Бунёдкор» стадиони номи «Миллий» деб ўзгартирилиб, унда фақат Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоаларининг уй ўйинларини ўтказиш белгилаб қўйилган эди.
Ҳозирча «Миллий» стадионнинг номи яна «Бунёдкор» деб ўзгартирилиши ҳақида ҳеч қандай хабар чиқмади.
Мавзуга оид
19:59 / 14.05.2026
«Бунёдкор» – Ривалдо можароси. Шартнома яна бузилди
21:36 / 07.05.2026
“Ҳамма бўйнигача қарз” – “Бунёдкор”да юзлаб ишчилар офсайдга тушиб қолди
12:23 / 24.04.2026
«Бунёдкор» ва Ривалдо можароси. Қарзни ким тўлайди?
17:07 / 20.04.2026