Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 3 июлдаги 555-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан мустақил белгиланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати тарифларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасига кўра, жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлиқ бошқа хизматлар тарифлари қўриқлаш хизматининг ҳар бир тури бўйича белгиланади:
саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлаш;
ҳарбийлаштирилган бўлинмалар билан қўриқлаш;
эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлаш;
техник воситалар ёрдамида қўриқлаш (техник қўриқлаш).
Қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифларининг хизмат таннархига киритилган сарф-харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Асосий воситаларнинг эскириши амортизация ажратмалари ҳисобидан қопланади.

















