Жаҳон | 15:24 / 15.08.2019
28649
2 дақиқада ўқилади

Семизлигидан Буюк Хитой девори зинасидан кўтарила олмаган британиялик 95 кило вазн ташлаб йил кишисига айланди

Англиянинг Хилсборо шаҳрида яшовчи Бен Маскрофт Хитойга саёҳатга борди. Бу осон бўлмади: самолётда унинг хавфсизлик камарини узайтиришга тўғри келди, йиғма стол эса кераксиз матоҳга айланди. Гап шундаки, ўша 2012 йилда Беннинг вазни 176 кг эди.  

Фото Facebook / Ben Muscroft

"Хитойга етиб борганимизда гавдам туфайли кўплаб тадбирларни ўтказиб юборишимга тўғри келди. Атрофдагиларнинг барчаси мен ҳақимда гапирарди, чунки маҳаллий аҳоли ҳали менчалик улкан одамни кўрмаган экан", дейди у.

Бенга айниқса, Буюк Хитой девори зинасидан кўтарила олмагани қаттиқ таъсир қилди. У уйга қайтгач, ўзгаришга қарор қилди. Ортиқча вазндан қутулиш учун озишни истайдиганлар гуруҳига қўшилди.  

Машғулотлар туфайли Бен 95 кило вазн йўқотди. Бу натижаси учун унга йил кишиси мақоми берилди. Шу билан бирга, унинг ҳаётида севикли ёр пайдо бўлди. У Карен Паркер билан турмуш қурди.

Фото Facebook / Ben Muscroft

Энди Бен Кара билан Хитойга яна бир бор бормоқчи ва Буюк Хитой деворини забт этмоқчи, деб ёзади Mirror. Бу сафар у мақсадига эришиши аниқ.

Мавзуга оид