«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ вакиллари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 август куни тасдиқланган ПҚ 4412-сонли Қарорида белгиланган йўналишлардан бири бўлган, суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш йўналиши бўйича Chartered Insurance Institute (CII) вакиллари билан учрашишди.

Ушбу олийгоҳ ғарбий Европа мамлакатларида нуфузли олийгоҳ ва асосийси, Буюк Британиянинг нуфузли сертификатлаш ташкилоти сифатида ҳам юритилиши ва айни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай Олийгоҳнинг очилиши, Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият юритаётган ходимлар профессионал малакасини янада оширишда яхши имконият яратиши билан бирга, Ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган суғурта қоидалари ва шартлари асосида таълим олиш имкониятини беради.

Chartered Insurance Institute (CII) нинг филиалини мамлакатимизда очишнинг яна бир афзаллиги шуки, ҳозирда Олийгоҳнинг Ўзбекистондаги аъзолари имтиҳон топшириш учун энг яқин имтиҳон топшириш марказига, қўшни давлат – Қозоғистон Республикасига бораётган бўлишса, кейинчалик эса улар ва бошқа қўшни бўлган давлатларда жойлашган Chartered Insurance Institute (CII) аъзолари учун ҳам айни Тошкентда имтиҳон топширишларига имкон яратилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, институт 1873 йил 14 март куни Манчестерда ташкил этилган, “Қироллик” мақомини олган ва 1912 йилда ҳозирги Chartered Insurance Institute номини олган ва Chartered Insurance Institute (CII номи билан ҳам танилган) суғурта соҳасида профессионал ташкилот бўлиб, у:

  • суғурталовчилар ва суғурта брокерлари интситути ҳисобланади;
  • касбий ўқув дастурлари ташкиллаштиради, малака имтиҳонлари ўтказади ва махсус дипломлар беради;
  • профессионал этика стандартларини ишлаб чиқади.

Chartered Insurance Institute (CII) нинг 1912 йилдаги қироллик низомида белгиланган мақсади, ўз аъзоларига ва умуман суғурта соҳасига “Жамоатчилик ишончини таъминлаш ва оқлаш”дир. Бу эса ўз навбатида, ҳалоллик, техник ваколат ва бизнес имкониятлар учун стандарт ўрнатиш борасида муҳим аҳамият касб этиши аниқ.