Чемпионлар лигаси саралашнинг плей-офф босқичида биринчи учрашувлар доирасида АПОЭЛ Амстердамнинг «Аякс» клубини қабул қилди. Никосиядаги «ГСП» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 0:0. 

Ўйиннинг 80-дақиқасида учрашув бош ҳаками Матеу Лаос амстердамликлар жамоаси ҳимоячиси Нуссайр Мазрауига иккинчи сариқ карточка кўрсатди ва у майдонни жамоадошларидан эртароқ тарк этди. 

Жавоб учрашуви 28 август куни Амстердамдаги «Йохан Круифф Арена» стадионида ўтказилади. Турнир саралашининг 3-раунди АПОЭЛ «Қорабоғ»дан икки учрашув натижасига кўра устун келганди (1:2, 2:0), «Аякс» эса ПАОК тўсиғидан ўтганди (2:2, 3:2).

ЕЧЛ саралаши плей-оффи доирасидаги бошқа ўйинларида Австриянинг ЛАСК клуби ўз уйида Бельгиянинг «Брюгге» клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, Руминиянинг «ЧФР Клуж» клуби Чехиянинг «Славия» клубига худди шу ҳисобда ютқазди.

Бугун оқшом плей-оффнинг биринчи учрашувлари доирасида Загребнинг «Динамо» клуби Норвегиянинг «Русенборг» клубини қабул қилади, «Янг Бойз» Швейцарияда Сербиянинг «Црвена Звезда» клубига қарши майдонга тушади, Грециянинг «Олимпиакос» клуби эса Россиянинг «Краснодар» клуби билан куч синашади.

Чемпионлар лигаси
Плей-офф босқичи
Биринчи ўйинлар
АПОЭЛ (Кипр) – «Аякс» (Нидрландия) 0:0 (0:0, 0:0)
21 август, 00.00, «Нео ГСП»
АПОЭЛ – Белец, Жоаузинью (Видигал, 82), Иоанну, Меркис, Генцоглу, Матич, Лукас, Михайлович, Павлович (Халлениус, 68), Безяк (Яколиш, 68), Аль-Тамари.
Аякс – Онана, Тальяфико, Мартинес, Велтман, Блинд, Марин (Дест, 62), Зиеш, Нерес (Хунтелар, 72), ван де Бек, Тадич, Мазрауи.
Огоҳлантиришлар: Мазрауи (16), Марин (18), Велтман (22), Генцоглу (37), Безяк (48), Мартинес (57), Тальяфико (75), Тадич (84).
Четлатиш: Мазрауи (80). 

«ЧФР Клуж» (Руминия) – «Славия» (Чехия) 0:1 (0:1, 0:0)
21 август, 00.00, «Константин Рэдулеску»
Гол: 0:1 – 28 Масопуст.
ЧФР – Арлаускис, Буркэ, Сушич, Сестор, Луиш Аурелиу (Пэун, 72), Камора, Бордеяну (Хобан, 87), Джокович, Дяк, Омрани, Цукудян (Рондон, 46).
Славия – Коларж, Говорка, Цоуфал, Кудела, Боржил, Масопуст (Голеш, 84), Соучек, Станчу, Траоре (Крал, 64), ван Бюрен (Шкода, 68), Олайинка.