Ўзбекистон | 08:04 / 22.08.2019
48257
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импорт қилиш бўйича етакчига айланди

Фото: rusautonews.com

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистон Россиядан енгил автомобиллар импорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Автостат» таҳлилий агентлиги хабар бермоқда.

2019 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан 19,5 минг дона машина бошқа мамлакатларга экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ушбу ҳажмнинг қарийб 70 фоизи тўртта давлат ҳиссасига тўғри келади. Бу йил етакчилик Ўзбекистонга тегишли бўлиб, ушбу мамлакатга 6 ой ичида 4,3 минг донага яқин Россия автомобиллари олиб келинган.

Таъкидланишича, Чехия рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олди (4 минг дона). Латвия кучли учликни (3 минг дона машина) якунлаб берган, унинг ортидан Озарбойжон 2,1 минг дона автомобиль билан келмоқда.

Бундан олдин, «иномарка»лар импорти 200 млн долларга етгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид