Сенатда ҳокимлик ва вазирликларга қилинган қўнғироқлар жавобсиз қолиши танқид қилинди
Сенатнинг 21-ялпи мажлисида вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликларга қилинган қўнғироқларга жавоб берилмаслиги каби ҳолатлар танқид остига олинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, гўшакни кўтармаслик – бизнес этиканинг йўқлигидан далолат беради.
«Қабул қилинган қарорлар айрим ҳолатларда бажарилмаётгани ҳақида хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан танқидий мисоллар кўпгина келтирилмоқда.
Тушунамиз, вазият ўзгарган бўлиши мумкин. Янги таклифлар пайдо бўлган бўлиши мумкин. Лекин қарор қабул қилдикми – лафз бор. Уни ёки тушунтиришимиз керак, ёки муросага киришимиз керак.
Улар берган хатларга жавоб берилмаяпти. Шундай фактлар бор. Ҳокимиятларда, вазирликларда телефон қилинганида олинмайди. Телефонга жавоб бермаслик – бу бизнес этиканинг йўқлигидан далолат беради. Бунга барҳам беришимиз керак.
Вақтни чўзиб, бу ўзидан ўзи ечилиб кетади, деган фикр нотўғри. Қочиб юриш – нотўғри сиёсат. Биринчидан, хорижий инвесторларга салбий сигнал беради. Иккинчидан, барибир бир кунмас бир кун бу ниҳоятда катта муаммоларга олиб келиши муқаррар», – деб фикр билдирди Сафоев.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024