Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чили президенти жаримага тортилди – ОАВ
Чилининг Пукон шаҳри суди президент Себастьян Пиньерага уй қуришда йўл қўйилган қонунбузарлик учун 4,93 млн Чили песоси (6,8 минг доллар) миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда BioBio радиостанцияси хабар қилди.
Маълум қилинишича, шаҳар маъмурияти президентни Кабургуа кўли бўйидаги уйига ишларни якуний қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмагани учун судга берган.
Президент ушбу қонунбузарлик учун белгиланган максимал жаримага тортилган. Таъкидланишича, Пиньера жаримани тўлаб берган.
Шу билан бирга суд уйни бузиб ташлаш ҳақидаги арзни бундай қарорлар қабул қилиш унинг ваколатига кирмаслиги важи остида рад этган.
Мавзуга оид
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
21:36 / 12.07.2026
Буғдойдан бўшаган ерларни ёқиб юборган 172 кишига 212,5 млн сўм жарима солинди
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026