Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари ҳайдовчилари энди жаримага тортилмайди
Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимча киритилди:
17-1-модда (Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги) қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:
«Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото- ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади».
Мавзуга оид
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
21:36 / 12.07.2026
Буғдойдан бўшаган ерларни ёқиб юборган 172 кишига 212,5 млн сўм жарима солинди
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026