Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда президент ўғли пахта териш бўйича биринчи бўлиши кераклиги уқтирилди – ОАВ
Туркманистон қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигида вилоятлар раҳбарлари иштирокида пахта ҳосилини йиғиб олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри ёзмоқда.
Йиғилиш бошида вазир Маҳтумули Байрамдурдиев йиғилганларни пахта териш бўйича режани ўз вақтида бажариш ва тезроқ буғдой экиш учун бор кучни сарфлашга чақирган.
Бироқ шундан кейин губернаторларга пахта йиғиш режасини биринчи бўлиб Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов раҳбарлик қилувчи Ахал вилояти бажариши кераклиги уқтирилган.
Вилоят раҳбарларига унга бунда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, жумладан вилоятга ўз пахта теримчиларини юбориш вазифаси юкланган.
Бир қатор мутахассислар фикрича, Туркманистон президенти ўз лавозимини тарк этгач унинг ўрнини айнан Сардор Бердимуҳамедов эгаллаши эҳтимоли юқори.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
08:53 / 23.03.2026