Вазирлар Маҳкамасининг “Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш ҳамда Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Орол денгизининг суви қуриган тубида “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров) билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудини хатловдан ўтказади, бунда:

тупроқ типларини ва шўрланиш даражасини ўрганилишига алоҳида эътибор қаратилади;

2019-2020 йилларда “Яшил қопламалар” барпо этиладиган майдонларни аниқлайди ва харитасини ишлаб чиқади;

2019-2020 йилларда “Яшил қопламалар” барпо этиладиган ер майдонларини доимий фойдаланиш учун давлат ўрмон фондига ўтказиб берилишини таъминлайди.

“Яшил қопламалар” барпо этиш учун истисно тариқасида:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органлари — буюртмачи ва пудратчи этиб;

“Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси — бош лойиҳачи этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

а) “Яшил қопламалар” барпо этиладиган ҳудудларни ўрмон хўжаликларининг имкониятидан келиб чиқиб бириктирилишини, “Яшил қопламалар” амалга ошириладиган ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорлари ўз муддатида ва сифатли барпо этилиши назорат қилинишини таъминлайди;

“Яшил қопламалар” барпо этиладиган ўрмон хўжаликлари ходимларига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига асосан белгиланган тартибда компенсация харажатлари тўланиши назарда тутилишини таъминлайди;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йилнинг куз-қиш ва 2020 йил давомида жами 700 минг гектар майдонда “Яшил қопламалар” барпо этилишини ташкил этади;