Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Евроиттифоқда аъзолик ўрнига алоҳида мақом олишга рози бўлмаслигини билдирди
Фото: Роман Канащук/ТАСС
Украина ташқи ишлар вазирлиги Словениянинг Киев ва Анқарага Евроиттифоққа тўлиқ аъзолик ўрнига алоҳида мақом бериш таклифига мутлақо қарши чиқишини билдирди.
"Украинанинг стратегик мақсади – ЕИга тўлақонли аъзо бўлиб, бу давлатимиз конституциясида ҳам белгилаб қўйилган. Бу украин халқининг танлови, биз бу борада фаол ишлашда давом этамиз", деди ТИВ матбуот котиби Екатерина Зеленко.
У Украинанинг Словениядаги элчиси "Украинанинг мазкур стратегик мақсадни амалга ошириш йўлидаги муваффақиятлари тўғрисида хабардор қилиш учун" ушбу давлат расмийлари билан учрашув ўтказаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Словения президенти Борут Пахор Европа Иттифоқига Ғарбий Болқон давлатларига тўлақонли аъзолик, Украина ва Туркияга эса алоҳида мақом беришни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
11:21
Украина Полшага Россиялик археологни топширишни сўраб мурожаат қилди
10:23
Украина Донецк вилоятидаги Северск шаҳрини тарк этганини тасдиқлади
09:20
Украина бўйлаб ёпирилма зарба: қурбонлар бор, уч област электрдан узилди
13:21 / 23.12.2025