08:14 / 05.09.2019
0
8288

Баҳама оролларида “Дориан” довули қурбонлари сони 20 нафарга етди

Фото: AP

Баҳама оролларида “Дориан” довулидан ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда The Miami Herald нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, 17 киши  Абако оролида, яна 3 киши Катта Баҳама оролида ҳалок бўлган. Қидирув ишлари давом этмоқда. Расмий шахслар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтишмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, довул сабабли оролларда 13 минг иншоот вайрон бўлган ёки талофатга учраган. Катта ҳудуд сув остида қолган. 

АҚШнинг довуллар ортидан кузатув олиб борувчи миллий марказининг маълум қилишича, “Дориан” айни вақтда Жоржия штати соҳиллари яқинида бўлиб, Жанубий Каролина штати томон ҳаракатланмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top