Ўзбекистон | 18:59 / 05.09.2019
15028
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий хизматга чақирув расман март-апрель ойларига кўчирилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

18-модданинг (Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш) учинчи қисмидаги (Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель — июнь ойларида амалга оширилади) «ўн олти ёшга тўлган йили апрель-июнь» деган сўзлар «умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель-май» деган сўзлар билан алмаштирилди;

19-модданинг (Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши) биринчи қисмидаги «февраль-март» деган сўзлар «март-апрель» деган сўзлар билан алмаштирилди.

21-модда (Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш):

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

«Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади».

Мавзуга оид