Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим муассасалари спорт турларига ихтисослаштирилади. Мирзиёев мутлақо янги тизим жорий этиш ҳақида топшириқ берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Умумтаълим мактаблари, спорт мактаблари ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мутлақо янги тизимни жорий қилиш зарур.
Олий таълим муассасаларини спорт иншоотлари, кадрлар салоҳияти, ҳудудларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларни маълум бир спорт турларига ихтисослаштириш лозим.
Масалан, Миллий университетни – гандбол ва таэквондога, Қарши давлат университетини – кураш ва дзюдога, Самарқанд давлат университетини – баскетбол ва футболга, Фарғона давлат университетини – сузиш ва белбоғли курашга, Андижон давлат университетини – бокс ва мини-футбол (футзал)га ихтисослаштириш керак.
Бу талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга, олий таълим муассасаси ва тегишли спорт федерациялари ҳамкорлиги орқали, профессионал спортга маҳоратли спортчи-талабаларни саралаш имкониятини таъминлайди», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026