Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов «Ростов» клубидаги ҳар бир ғалаба учун қанча пул олмоқда?
Россиялик журналистлар Премьер-Лига клублари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга қанча мукофот беришаётганини аниқлаб олишди.
Business-gazeta хабарига кўра, «Зенит» клуби бу борада етакчилик қилмоқда. Питерликлар ҳар бир ғалаба учун асосий таркиб футболчисига 9 минг евро, захира футболчисига 4,5 минг евро бермоқда.
«Ростов» клуби бу кўрсаткич бўйича иккинчи бўлиб турибди – 7 минг евро. Кейинги ўринларда «Оренбург» (тахминан 6 минг евро) ва «Спартак» (тахминан 5 минг евро) бормоқда.
Ўртамиёна клублар («Арсенал», «Урал», «Уфа») ҳар бир ғалаба учун 4 минг евродан, «Ахмат» клуби эса «атиги» 2 минг евро беряпти.
«Краснодар», ЦСКА, «Динамо» ва «Рубин» клубларидаги бонус тўловлари тизими бошқачароқ. Бу жамоаларда мукофот пуллари ҳар бир ғалаба учун эмас, балки мавсум якунига кўра тўланяпти.
Эслатиб ўтамиз, «Ростов» клуби шарафини Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳимоя қилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026