Биз бугун 28 ёшдамиз!
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки юртимизнинг барқарор ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган банклардан биридир. 28 йиллик давр ичида Банк ўзининг ислоҳотларини амалга оширишида авваломбор, банк ўз ходимларининг фидокорона хизматларини эътироф этади. Йиллар оша бизнинг ҳамкорларимиз ва мижозларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Биз бу натижаларимиз билан фахрланамиз. Жамоамиз доимо халқимизнинг фаровон ҳаёти ва уларнинг манфаати йўлида хизмат қилишга тайёрдир.
Ҳурматли банк ходимлари, ҳамкорларимиз ва мижозларимиз, Сизларни 28 йиллик байрамингиз билан табриклаймиз!
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки











