Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғафур Ғулом номидаги боғга кириш бепул қолади, дарахтлар кесилмайди. Ҳокимлик боғда қандай ўзгаришлар кутилаётганини очиқлади
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш мавзуси кенг муҳокама этилмоқда. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳоли билан учрашиб, уларга боғда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида атрофлича маълумот берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, қайта қуриш жараёнида ҳам ушбу боғ эшиклари аҳоли учун ёпилмайди, шунингдек, шу пайтгача бўлгани сингари кейинчалик ҳам унга кириш бепуллигича қолади.
Шунингдек, реконструкция сабаб тадбиркорлар ҳеч қандай зарар кўрмайди, ўз фаолиятини аввалги тартибда давом эттиради.
Ушбу боғ соя-салқинлиги ва ўсимликлар дунёсига бойлиги билан ажралиб туради. Қайта қуриш жараёнида бу яшиллик дунёсига умуман зарар етказилмайди, ҳеч бир дарахт кесилмайди.
Аҳолига янада яхши хизмат кўрсатиш, уларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида яроқлилик муддатини ўтаб бўлган аттракционлар янги, замонавийларига алмаштирилади.
Шунингдек, боғ ичидаги таъмирталаб йўллар созланади. Велойўлаклар ҳам ташкил этилиши мумкин.
«Хуллас, қайта қуриш ишлари натижасида боғ янада чирой очади, хизмат кўлами кенгаяди. Шубҳасиз, бу маълумотлар, учрашувга келган аҳолидаги хавотирларни аритиб, уларни мамнун қилди», - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Мавзуга оид
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
20:30 / 09.04.2026
Сохта имзо, тасдиғини топган жиноят ва низоли гаров: Тошкентда тадбиркор ўзгалар қилмишини деб мулкидан айрилиб қолмоқда
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
09:23 / 12.02.2026