Самарқанднинг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида туннел шаклидаги йўл ўтказгич қурилиши бошланди
Бугун Самарқанд шаҳрининг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида туннел қурилишига старт берилди. Мазкур туннел «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Қурилишга тамал тоши қўйиш маросимида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Самарқанд вилоят ҳокими биринчи ўринбосари А.Шукуров иштирок этишди.
Қайд этиб ўтиш керакки, мазкур кўчалар кесишмаси Самарқанд шаҳрининг энг тиғиз чорраҳаларидан бўлиб, аэропортдан шаҳарнинг марказий қисмига ўтишда муҳим рол ўйнайди. Бу ерда транспорт ечимини меъёрга келтириш жуда долзарб масала бўлиб турган эди.
Туннел Рўдакий кўчаси бўйлаб ўтади. Бўстонсарой кўчаси бўйлаб келган автомобиль чорраҳада доиравий ҳаракат билан Рўдакий кўчасига тушиб олади. Рўдакий кўчаси бўйлаб ўтган трамвай йўли ҳам туннел остидан ўтади. Кўринишича, мазкур транспорт ечими қурилиши даврида 2-йўналишдаги «Темирйўл вокзали — Сиёб бозори» трамвайининг қатнови ҳам вақтинча тўхтатилиб туради.
Лойиҳаларга кўра, туннел типидаги йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 534 метр бўлади. Туннел қисмининг узунлиги 93 метрга етади. Бўстонсарой кўчаси бўйлаб кенглиги 6 метр, баландлиги 3 метр бўлган пиёдалар ер ости ўтиш йўлкаси ҳам қилинади.
Қурилишда 14750 куб метр йиғма ва монолит темирбетон ишлатилади. Бунда, 7375 тонна цемент, 3130 тонна арматура, 78,5 тонна металл прокат ишлатилади. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 67 млрд 730 млн сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024