Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти мамлакатда тинчлик ўрнатишга нима энг катта тўсиқ бўлаётганини айтди
“Толибон” ҳаракатининг зўравонликлари Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига энг катта тўсиқ бўлмоқда, дейилади Афғонистон президенти Ашраф Ғани офисининг баёнотида.
"Ҳукумат толибларнинг афғонларга нисбатан зўравонликни кучайтириши тинчлик музокаралари йўлидаги энг катта тўсиқ бўлмоқда деб ҳисоблайди. Биз толиблар афғонларни ўлдиришни бас қилиб, ўт очишни тўхтатишганида ва Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларга киришишганидагина ҳақиқий тинчлик ўрнатилишини мунтазам таъкидлаганмиз", - дейилади Афғонистон президенти офисининг Twitter саҳифасидаги баёнотда.
Афғонистон ҳукуматининг қайд этишича, "иттифоқчиларнинг жиддий саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланади" ва "мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши йўлида Қўшма Штатлар ҳамда бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорлик давом этади".
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулдаги теракт сабабли “Толибон” ҳаракати раҳбарлари ва Афғонистон президенти билан бўлажак учрашувини бекор қилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026