Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор Нурмагомедов билан Москвада реванш жанг ўтказмоқчилигини айтди
UFC’нинг собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Москвада россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовга қарши реванш жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда спортчи твиттерда ёзган.
“Менга Москвада реванш ташкиллаштиринг”, деб ёзган Макгрегор Нурмагомедовнинг америкалик жангчи Дастин Порье устидан ғалабасидан кейиноқ.
Бироқ ирландиялик ушбу постига аксар мазахона изоҳлар олган. Фойдаланувчилар унинг россияликка қарши октагонда муносиб қаршилик кўрсата олишига шубҳа билдиришган. Шунингдек, ирландияликка унинг бренди остида ишлаб чиқарилувчи вискини ичишдан бош тортган кекса кишини ургани ҳам эслатиб қўйилган.
7 сентябрда Нурмагомедов Абу-Дабидаги мусобақа доирасида Порьега қарши ўтказган жангида ўз камарини иккинчи маротаба ҳимоялай олди. У рақибига қарши 3-раундда бўғиш усулини қўллаб, жангни муддатдан аввал тугатган. Россиялик спортчи камарининг биринчи ҳимоясини айнан Макгрегорга қарши жангда ўтказган ҳамда рақибини 4-раундда мағлуб эта олганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019