Ўзбекистон | 14:40 / 09.09.2019
14463
2 дақиқада ўқилади

Қўқон шаҳрида халқаро фестивал муносабати билан қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши муносабати билан қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланиши ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» тадбирлари давомида жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тадбирлар ўтказиладиган жойларда автотранспорт воситалари қатновини тартибга солиш мақсадида қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади:

Туркистон кўчаси: Пўстиндўз-Боғистон кўчалари кесишмасидан Ҳамза кўчаси кесишмасига қадар;

Сарбоз кўчаси: Гузар кўчаси кесишмасидан Ўрда таги кўчаси кесишмасига қадар;

Зарринсарой кўчаси: Ўрда таги кўчаси кесишмасидан Парпашабоф кўчаси кўчаси кесишмасига қадар;

Чархий кўчаси: Парпашабоф кўчаси кесишмасидан Пўстиндўз кўчаси кесишмасига қадар.

«Мазкур кўчаларда ҳаракат чекланиши муносабати билан автотранспорт воситаларининг вақтинча тўхташ жойлари ташкил этилади.

Тадбирлар давомида шаҳар кўчаларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳудуди ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда вақтинча юк автомобиллари ҳаракати тақиқланади», дейилади хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид