10:51 / 09.09.2019
21
86742

Қозоғистонда Ўзбекистондан йўлга чиққан юк машиналари тошбўрон қилинди

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистондан йўлга чиқиб, Атирауга қараб кетаётган оғир юк машиналари номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилинди. Бу ҳақда Facebook’даги «ОCА» гуруҳида фойдаланувчи Нурилло Нуриддинов хабар берди, деб ёзмоқда Tengrinews. 

Хабар муаллифининг сўзларига кўра, воқеа 7 сентябрь куни, оғирлик назорати постидан тахминан 5 километр узоқликда содир бўлган. 

Рўй берган ҳодисадан кейин олинган видеода жиддий зарар етган ва олд ойналари дарз кетган машиналар акс этган.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top