Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилади. Қайд этилишича, бу ўзгариш аҳолининг нотариал идорада навбат кутиб қолиши ва идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олади.
Шунингдек, ҳужжатга кўра Нотариал палата ташкил этилади ва унга барча нотариуслар аъзо бўлади.
2020 йил 1 январдан мол-мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинди:
қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш;
васийликдаги шахс номидан мол-мулкларни ижара (аренда)га беришда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш (бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор этиш шарти билан).















