Ўзбекистон | 00:21 / 11.09.2019
9161
2 дақиқада ўқилади

АҚШ террорчи гуруҳларнинг 12 етакчисига қарши санкциялар киритди

Фото: РИА "Новости"

АҚШ террорчиликка қарши санкцияларини кенгайтириб, унга 12 жисмоний шахс ва ташкилотни киритди. Бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжуманда Майк Помпео маълум қилди.  

“Бугун давлат департаменти террорчи гуруҳларнинг 12 етакчиси санкциялар рўйхатига киритилишини эълон қилади”, деб айтган Помпео.

Унинг айтишича, рўйхатга “Ҳизбуллоҳ”, ХАМАС, “Ислом жиҳоди”, ИШИД ва унинг Африка ҳамда Фаластиндаги бўлинмалари. “ИШИД-Хуросон”, Покистоннинг “Таҳрик-и Толибон Покистон”, Суриянинг “Хурос Ад-Дин” террорчи гуруҳлари етакчилари киритилган.  

Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақидаги фармонни санкциялар режимини террорчиларга қарши қўллаш имконини максимал кенгайтирган ҳолда ўзгартириб имзолаган. 

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпусига қарши санкциялар ҳам кенгайтирилишини маълум қилган.

Трамп унинг фармони “террорчиликка қарши курашиш бўйича санкцияларни модернизациялаш ва кенгайтириш”га имкон беришини айтган.

Мавзуга оид