Эронда шаҳарни дрон ёрдамида суратга олган сайёҳлар қамоққа олинди
Эронда дрон ёрдамида видео ва фотосуратга олган австралиялик сайёҳлар қамоққа олинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳибсга олинганлар блогерлар Жоли Кинг ва Марк Фиркин бўлиб, улар Теҳрон яқинида дрондан рухсатсиз фойдаланишган. Қайд этилишича, мамлакатда дронлардан фақатгина махсус рухсат бўйича фойдаланиш мумкин.
Австралия ҳукумати Эрон билан музокара олиб бормоқда ва ўз фуқароларининг озод қилинишини сўрамоқда.
Лойиҳачи Жоли Кинг ва қурилиш соҳаси менежери Марк Фиркин 2017 йилдан буён The Way Overland номи остида ўз блогларини юритишади. Блогерларнинг Instagram ва YouTube каналларида дрон ёрдамида олинган ўнлаб видео ва фотолар жойлаштирилган. Улар ҳафтада бир марта видео жойлаштириб боришган ва блогерлар узоқ вақт жим бўлиб кетишганидан сўнг уларнинг обуначилари хавотирлана бошлаган. Улар жойлаштирган охирги пост 26 июнда Қирғизистоннинг Норин вилоятидан бўлган.
Мавзуга оид
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
19:45 / 22.11.2024