Қон гуруҳлари нимаси билан ўзгача, резус-фактор нима ва буларнинг барчаси инсон саломатлиги ва характерига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида қизиқарли маълумотлар.

Қон гуруҳларга бўлинади

Қоннинг таркиби плазма ва унда сузиб юрувчи ҳужайралардан — эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан ташкил топган. Эритроцит қобиғида юзлаб антигенлар, яъни гликопротеин ёки гликолипидлар мавжуд бўлиб, уларнинг борлиги генетикага алоқадордир. ABO тизими учун 2 хил антиген аҳамиятга эга: А ва В. Айнан уларнинг борлиги ёки йўқлиги қон гуруҳини белгилаб беради.

  1. A (II) қон гуруҳи — эритроцитлар фақат A антигенларини ишлаб чиқаради.
  2. B (III) қон гуруҳи — фақат B антигенлари чиқарилади.
  3. O (I) қон гуруҳи — на A антигени, на B антигени мавжуд.
  4. AB (IV) — A ва B антигенлари бор.

Шунингдек, қон гуруҳларига боғлиқ равишда, плазмада альфа (анти-А) ёки бета (анти-В) антителалари бўлиши мумкин. Улар бегона антигенлар билан курашувчи ва иммун жавобни уйғота олувчи оқсил бирикмасидир. 

  1. A (II) қон гуруҳи — зардобда анти-В антителаси бор.
  2. B (III) қон гуруҳи — зардобда анти-А  антителаси бор.
  3. O (I) қон гуруҳи — анти-А ҳам, анти-В ҳам мавжуд.
  4. AB (IV) — анти-А ҳам, анти-В ҳам йўқ.

Нима учун қон қуйиш учун унинг қон гуруҳи муҳим?

Агар А қон гуруҳидаги инсонга В гуруҳдаги қон қуйилса, зардобдаги анти-В антителаси донор қонидаги антигенларга таъсир билдира бошлайди, уларга ёпишади ва чўкиндига айланади — агглютинациялашади. Бунинг натижасида томирлар бекилиб қолиши ва ўлим кузатилиши мумкин.

Айнан шунинг учун донор танлашда қон гуруҳи доимо инобатга олинади.

  1. Инсон қони А гуруҳига мансуб бўлса, унга А ва О гуруҳини қуйиш мумкин.
  2. В гуруҳидаги инсонга В ва О қонини қуйиш мумкин.
  3. Агар қон гуруҳи АВ тоифасига кирса, В ва О турдаги қон қуйилади.
  4. О гуруҳига кирувчи қон эгаларига фақат О гуруҳидаги қон мос келади. Аммо улар ҳар қайси бошқа гуруҳ учун донор бўла олади. Ахир уларда антиген йўқ, бу дегани уларга қарши на альфа, на бета антителалари курашга киришади.