Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди
“Ўзбекистон фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар 5 млн 625 минг сўм миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.
Президент томонидан имзоланган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонунларга тегишинча “Ўзбекистон фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди. Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.
Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
20:09 / 03.03.2026