Жамият | 12:42 / 14.09.2019
3043
2 дақиқада ўқилади

Жўнатмалардаги психотроп моддалар манзилига етиб бормади

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо, шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

 Жумладан, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан фуқаролар В.М. ва О.Т. номига юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 30 дона “Золпидем” ҳамда 60 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид