Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Милоддан аввалги III асрга тегишли маданий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига кириб келган хорижий фуқаро А.Ш. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилаган 244 дона қадимий тангалар ҳамда 2 дона тарихий ҳайкалчалар борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига асосан, мазкур танга ва ҳайкалчалар милоддан аввалги III-II асрларда зарб қилингани ва уларнинг қиймати салкам 52 миллион сўмни ташкил этиши аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олинган маданий бойликлар Термиз Археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
10:15 / 17.06.2026