Ўзбекистон | 10:54 / 17.09.2019
9321
2 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари ягона реестри янгиланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳрири тасдиқланди, аввалги таҳрири эса кучини йўқотди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
 
Эълон қилинган рўйхат 716 та давлат хизматини ўз ичига олади (аввалгиси – 693 та). Унга қуйидаги янги позициялар киритилган:

• ўзини ўзи банд қилганларга вақтинчалик гувоҳномаси бериш;
• бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан субсидия ва грантлap ажратиш;
• хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш, шунингдек уларни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш;
• табиий газни ҳисобга олиш приборини (ҳисоблагич) пломбалаш;
• хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;
• алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш;
• ОТМ талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;
• ОТМнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш;
• хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш учун электрон ариза юбориш;
• болаларни ихтисослаштирилган болалар боғчаларига қабул қилиш;
• герб тасвири туширилган муҳрларни ясатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш;
• ИИОнинг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;
• фуқароларнинг хорижга чиқиши учун биометрик паспорт бериш ва бошқалар.
 
Ҳужжат 13.09.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид